АҚШ Президенти Жо Байден бутун дунёда демократияни қўллаб-қувватлаш уучун 690 млн доллар ажратмоқчи, бу пулнинг жиддий қисми Абдураҳим Пўлат таклиф қилган Ислом динида ўтказилиши ШАРТ бўлган демократик ислоҳатлар учун ҳам ишлатилиши керак

Вашингтонда ўтказилган иккинчи “Демократия саммити”да Жо Байден дунёда демократик жараёнларни қўллаб-қувватлаш учун 690 млн доллар ажратишга ваъда берибди.

Ҳа, воқеалар айнан шу шаклда давом этиши шарт. Аммо, эслатиш керакки, дунёда ислом терроризми кучайиб бораркан, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси раиси Абдураҳим Пўлат АҚШ Президенти Жо Байденга шу кунларда юборган мактубида айтилишича, Ислом динида демократия ғояларига етарлича эътибор берилмагани учун ислом терроризми кучайиб бормоқда.

Абдураҳим Пўлат таклиф қилганидек, ислом терроризмини жиловлашнинг ЯГОНА ЙЎЛИ – Ислом динидаги Қуръони каримнинг хато талқинлари ўзгартирилиб, тўғри талқинларга ўтишдир. Айнан шундай қилинса, Ислом динида демократия ғоялари илдиз ота бошлайди, ислом терроризми жиловланади, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилади. 

Ҳеч шубҳа йўқки, Абдураҳим Пўлатнинг Жо Байденга ёзган мактубидаги Ислом динида демократик ғояларни ривожлантириш ва ислом терроризмини жиловлаш ҳақида айтилган таклифлари қабул қилинади. Демак, АҚШ дунёда демократияни қўллаб-қувватлаш учун ажратаётган 690 млн долларнинг жиддий қисми айнан қолоқ ва қашшоқ Ислом дунёсида ва Ислом динининг ўзида демократик жарёнларни тезлаштириш учун ишлатилади.

Эслатиш керакки, тафсир Қуръон ва Суннатнинг бир фани бўлиб, Қуръон ва Суннатнинг баъзи тушунчаларини ҳамма тушунадиган шаклда талқин қлишдир.

Related Posts