Ўзбекистоннинг ҳақиқий курашчиларини шу сайт атрофида бирлашишга чақирамиз

Бутун дунё алғов-далғов ичида ва ҳамма нарса аралаш–қуралаш. Алғов-далғов ва аралаш–қуралаш ичида бўлган Россия, Хитой ва Марказий Осиё (жумладан, Ўзбекистонимиз) катта ўзгаришлар арафасида. Аммо бу масалаларни тўғри тушунадиган, нима қилиш ҳақида жидддий фикрга эга бўлган давлат раҳбарлари ва турли гуруҳлар йўқ.

Минг афсуски, АҚШдаги «Озодлик» радиоси ва унинг ичидаги Сарвар Усмон каби одамлари ҳам шулардан. Ҳақиқатни тушунишмайди, билишмайди, ўзларини алдаш билан сафсата қилиб яшайдилар. Шу кунларда улар Ўзбекистондаги совуқликни аралаш–қуралаш муҳокама қилиш билан ўзларини алдаб юрибдилар. Турли муҳолифатчи гуруҳлар ҳам шулар жумласидан. Совуқлик масаласи жиддийроқ шаклда муҳокама қилиниши ва ишлар олиб борилиши керак.

Демак, ҳақиқатни тўғри тушунадиган, стратегик фикрлари бўлган «Бирлик» Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг «Ҳаракат» хабар агентлиги каби қанотларидан ЖИДДИЙЛИК КУТИШ КЕРАК ва ШАРТ! Ҳозир «Бирлик» ва «Ҳаракат»ларининг www.facebook.com/harakat.net сайти шу масалаларда қатъий фикрга эга бўлувчи, ҳақиқий ишлар қилиш учун қайтадан оёққа туриш, мустаҳкамланиш йўлида ишларини қайтадан бошлади.

Бу сайтнинг асослари Пўлат Охунов тарафидан яратилган, айнан Пўлат Охунов турли шиорлардан воз кечиб, амалий ишларга урғу берув тарафдори эди, шундай бўлиб қолади. 

Ўзбекистоннинг ҳақиқий курашчиларини шу сайт атрофида бирлашишга чақирамиз!!! «Бирлик» Халқ Ҳаракати Партиясининг лидери Абдураҳим Пўлат кабилар шу йўналишда ишларни ривожлантираверадилар!!!

Related Posts