Хивалик сафдошимиз Ҳайитбой Ёқубов биздан айрилди, биз у кишидан айрилдик

“Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси Марказий Кенгашининг аъзоси, Инсон Ҳуқуқлари “Нажот” Ташкилотининг раҳбари Ҳайитбой Ёқубов оламдан ўтди. У киши 1956 йил 1 июнда туғилган, Одесса Политехника Институтини битирган, ҳозир 65 ёшда эди. Хоразм вилояти Хива туманида истиқомат қилгандилар, ўша ерда оламдан ўтибдилар.

Бу кутилмаган хабар ҳаммамизни зарбага солди, аммо, бошқа йўли йўқ, у киши билан у дунёда ҳам ҳамкорлик қилаверамиз. 

65 ёшдаги бу улуғ инсон Ҳайитбой Ёқубов ҳамма ерда биз билан бирга бўлдилар, кўплаб сафдошларимизни ҳибсхоналардан сақлаб қолдилар. “Бирлик” партиясининг биринчи аъзоларидан ҳисобланардилар. Бу инсон ҳуқуқбонлик фаолиятини собиқ Иттифоқда қайта қуриш, ошкоралик даври деб аталадиган 1986 йилларда бошлаганлар. 

Мана бугун шундай улуғ инсондан айрилдик.

Ҳурматли Ҳайитбой Ёқубов, нариги дунёда ҳам биз блан курашини давом эттираверинг. Тупроғингиз юмшоқ бўлсин, доим биз билан бирга бўлганингизни унутманг. Оллоҳ раҳмат айласин!

Related Posts