Пўлат Охунов: Дўстлар, бугун Ватанимиз Ўзбекистонни демократик йўналишда кетишига ёрдам берадиган яхши хабар келди, ҳаммани табриклайман!

Дўстлар, бугун Ватанимиз Ўзбекистонни демократик йўналишда кетишига ёрдам берадиган яхши хабар келди. Аввал бир неча бор хабар қилганимдай, бизнинг Швециядаги “Марказий Осиё Жамияти”, Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни амалга ошириш, фуқаролик жамиятини шакллантириш, демократия ривожи ва инсон ҳуқуқлари масалаларига риоя этилишда кўмак бериш мақсадида, Ўзбекистонда жамиятимизнинг Ваколатхонасини очиш учун ҳаракатни бошлаган эди.

Жамиятимизнинг Ваколатхонасини очишга расмий руҳсат олиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигига 2019 йили ариза топширган эдик ва бугун аризамизга ижобий жавоб олдик.

Жамиятимиз Ваколатхонасини директори Гулноз Мамарасулова бугун Тошкентда Адлия Вазирлигига таклиф қилинди ва вазирлик вакили Швецияда жойлашган Марказий Осиё Жамиятининг Ваколатхонасини очишга руҳсат берилганлигини хабар қилди ва Жамиятимизнинг Ваколатхонаси Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинганлиги тўғрисида Гувоҳномани бизнинг вакилимизга топширди.

Бу Ўзбекистонда демократик ривожланиш учун, жуда ҳам катта аҳамиятга эга бўлган ҳодиса/воқеа деб ҳисоблайман ва барча демократик қарашда бўлган дўстларимни табриклайман. Албатта бизнинг Жамиятимиз Ваколатхонасини рўйхатга олиниши Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. Мирзиёевни янгича сиёсатининг натижаси деб ҳисоблайман, чунки Ислом Каримов даврида бундай ишларга руҳсат берилишини тассавур ҳам қилиб бўлмайди. Жамиятимизнинг Ваколатхонаси қанчалик Ватанимизни демократик йўналишда кетишига ёрдам бериши бу бизнинг ишимизга боғлиқ албатта, бу осон иш эмас ва бў йўлда биз демократик тамойилларга содиқ қолган холда тоқатли ва сабрли бўлиб иш олиб боришимиз зарур. Барчаларингни бу муҳим воқеа билан табриклайман!

Related Posts