Бошимизга Лубянка томонидан ўтқазилган Ислом Карим ниҳоят ўлди, унинг ифлос хоки ҳам муқаддас тупроқларимизда ётмаслиги керак

Бир неча кундан бери дунё ахборот воситалари Ўзбекистон Президенти Ислом Карим вафот этгани ҳақида ўз манбаларига асосланиб турли масхарабозлик руҳидаги хабарлар тарқатаётгандилар. Фақатгина тожик аслли Ислом Карим раҳбарлигида Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими аввалига унинг касаллигини айтса ҳам, ўлим хабарини тасдиқламасдан келаётган эди.

“Ҳаракат” ўз манбаларидан олган хабарга кўра, Ислом Карим бугун ўлган ва эртага Самарқандда кўмилади.

Лубянканинг мақсади — СССР таркибида сони бўйича руслардан кейин энг катта славян ва насроний бўлмаган ўзбек миллатини миллат сифатидан чиқариш ва уни ҳеч қандай кучи бўлмаган катта подага айлантириш бўлганди. Ислом Карим бу вазифани шараф билан бажарди. У ўзбекларни шу ҳолга солдики, қирғиз фашистлари 2010 йили 3 кунда 300 миллатдошимизни ваҳшийларча ўлдирганларида, бу пода ҳамма тешикларини қисиб ўтирди. Демак, руслар учун у муқаддас шахс бўлиб қолиши табиийдир.

Аммо, ахир бир кун “Бирлик” ва “Ҳаракат” ўз олдиларига қўйган буюк вазифани — ўзбекларни қайтадан миллат қилишдек вазифани бажарадилар. Ана ўшанда бу одамнинг хоки ҳам муқаддас ўзбек тупроқларида ётмаслиги кераклигини миллатимиз тушуниб етади.

Ҳозирча эса, бу ифлос маҳлуқнинг хоки маълум вақт тупроқларимизда қолишига чидашга мажбурмиз. 

Related Posts