Пўлат Охунов Кэтрин Эштоннинг Ўзбекистонга ташрифи муносабати билан Европарламент депутатларига миннатдорчилик билдирди

Бугун “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Пўлат Охун Европарламентнинг ўзи шахсан танийдиган 6 депутатига мактуб йўллаб, “Бирлик” Партиясининг Ўзбекистонда демократик жараёнларни тезлатиш йўлида олиб бораётган курашини қўллаб-қувватлаётганлари туфайли миннатдорчилик билдирди. Мактубда ЕИ бош дипломати Кетрин Эшотнининг Ўзбекистонга қилган сафари ва давлат расмийларидан ташқари фуқаровий жамият фаоллари, хусусан “Бирлик” Партиясининг Бош котиби, “Эзгулик” жамиятининг раиси Васила Иноят билан учрашуви айнан шу депутатларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли ҳам амалга ошгани урғуланади.

Аввалги хабарларимиздан маълумки (уларнинг баъзилари билан пастдаги линклар орқали танишиш мумкин), сўнги икки йил ичида, баъзан Пўлат Охуннинг ўзи, баъзан “Бирлик” фаолларидан иборат делегация Епропарламент депутатлари ва Еврокомиссиянинг мулозимлари билан учрашиб, “Бирлик” Партияси Ўзбекистонни Ғарбдан изоляция қилиш ва унга қариши санкциялар киритиш тарафдори эмас, том аксинча, Ўзбекистонни демократик дунёга интеграция қилиш тарафдори эканини билдиргандилар. Чунки, айнан шу йил билан Ўзбекистонни тезроқ демократиялаштириш мумкин.

Яна ўша хабарларимиздан маълумки, “Бирлик” фаоллари билан учрашган депутаталар Кэтрин Эштонга тақдим этиладиган дупутатлик талаби (депутатский запрос) тайёрлаганлар. Айнан шу талабда Еврокомиссия мулозимлари ва ЕИнинг Тошкентдаги ваколатхонаси ходимлари “Бирлик” Партияси фаоллари билан доимий учрашувлар ўтказиб туришлари кераклиги, Ўзбекистон расмийлари билан учрашувларда “Бирлик” Партиясини рўйхатдан ўтказиш масаласини тилга олиш лозимлиги алоҳида таъкиланганди.

Европарламент депутатларининг шу таклифларини ҳисобга олган ҳолда, ЕИнинг Тошкентдаги ваколатхонасида шу йил 16 ноябрь куни “Бирлик” Партияси делегацияси қабул қилинган эди, мана энди “Бирлик” Партияси Бош котиби, “Эзгулик” раиси Васила Иноятнинг Кэтрин Эштон билан учрашуви ҳам амалга ошди.

Норасмий шаклда олинган маълумотлар асосида айтиш мумкинки, аслида Кэтрин Эштоннинг фақат Васила Иноят билан учрашуви режалаштирлаётган эди. Аммо, бундан 20 йил аввал Тошкентга келган АҚШ Давлат Котиби Жеймс Бейкер “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат билан учрашиш ниятини билдирганда, Ислом Каримнинг талаби билан бу учрашувга ҳукуматнинг ўша пайтлардаги югурдаги Салом Мадамин тиқиштирилгани каби, Васила Иноят билан Кэтрин Эштоннинг учрашув формати бироз кенгайтирилган. 

Бу хусусда Кэтрин Эштон билан учрашувдан бир неча кун аввал Васила Иноят билан телефонда гаплашган “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат ярим ҳазил қилиб шундай деганини айтмоқда: “Жеймс Бейкер билан учрашувдан кейин “Бирлик”нинг ва шахсан менинг номим халқаро саҳнада шунчалик эътиборга тушдики, Ислом Карим мени жисмоний йўқ қилиш ҳаракатига тушди, бошим ёрилиб, зўрға қочиб қолдим. Ҳозир шароит бошқача, Сизга бундай қилишга журъат этолмайдилар”. 

Дарвоқе, Пўлат Охун Европарламент депутатларига йўллаган мактубида умид билдиргандек, ЕИ расмийлари “Бирлик” Партияси билан мулоқотларни давом эттиришларига ишончимиз комил. Чунки, Ўзбекистонда “Бирлик” каби партиялар расмий сиёсий саҳнага чиққанда ва ҳокимиятга келгандагина, Ўзбекистон-ЕИ ўртасида самимиятга асосланган муносабатлар яна ҳам чуқурлашади.

Пўлат Охун, табиий, ўз мактубларини инглиз тилида ёзган. Бундан норози бўладиганларга аввалдан билдиришни истардикки, маълум бўлишича, у депутатлар ўзбек тилини яхши билишмас экан.

Related Posts