Бухорода «Бирлик» Партиясининг ташаббус гурухи тузилди

Бугун «Бирлик» Халк Харакати Партияси (БХХП) Бухоро вилоят ташкилотини кайтадан тузиш буйича ташаббус гурухининг йигилиши бўлди. Йигилишда партиянинг фаолиятини бу вилоятда хам жонлантириш, сайлов кампаниясида кузатувчилар гурухларига тартиб бериш ва партия тарафдорлари орасидан ташаббус гурухлари оркали сайловларга номзодлар кўрсатиш масалалари кўриб чикилди. 11 нафар «Бирлик» фаоли иштирок этган анжуман кун тартибидаги бошка мавзуларда хам бахс-мунозаралар бўлди. Вилоят партия ташкилотининг Таъсис конферанциясини чакириш юзасидан Ташаббус гурухи рахбари этиб, «Бухоро ёшлари» газетасининг собик мухаррири, журналист Саидбурхон Кодиров сайланди. Конференцияда иштирок этган мухбиримизнинг билдиришича, Таъсис конференциясини якин кунларда Бухоро шахрида чакириш мулжалланмокда. 

Ташаббус гурухининг мажлисида БХХП раиси ўринбосари Дайнов Ташанов иштирок этди ва бу ердаги ишларни ташкил этиш юзасидан мулохазаларини билдирди.

Шуни эслатиб ўтиш жоизки, «Бирлик» халк харакатининг Бухоро вилоят ташкилоти 1989-92 йилларда фаолият олиб борган бўлса хам, айникса, Бирлик-Эрк можароларидан кейин бу вилоятда «Эрк» партиясининг мавкеи кучли бўлган. Хозир «Бирлик» Партиясининг бу вилоятдаги ташкилотини оёкка кўйиш учун эса, бирликчи ва эркчилар елкама-елка ишламокдалар.

Related Posts