Кўкон мухолифатчилари сайловда катнашиш учун биринчи кадамни отдилар

«Давра Кенгаши»га кирувчи мухолифат партиялари бу йилги парламент ва махаллий сайловлар давомида хамкорлик килиш хусусидаги мажбуриятларини амалга ошира бошладилар. «Бирлик», «Эрк» ва «Озод дехконлар» партияларининг Кўконлик фаоллари Олий мажлис депутатлигига номзод кўрсатиш учун тузилиши керак бўлган Ташаббус гурухига кирувчи одамларни танлаб бўлдилар. Конунга кўра 300 кишидан иборат бўлиши керак бўлган Ташаббус гурухига 700 киши талабгор бўлмокда. 

Хали сайлов округларининг худудлари эълон килинган эмас. Аммо, дейди «Давра Кенгаши»нинг координатори, «Бирлик» Партияси раисининг ўринбосари Хамдам Сулаймон, Кўконда мухолифатчиларнинг мавкеи кучли эканлигидан кўрккан хокимият шахримизни 2 кўшни сайлов округига 2 бўлим килиб киритиши мумкин. Агар хокимият шундай килса, биз шу 700 кишидан 2 Ташаббус гурухи тузамиз ва Олий Мажлисга 2 номзод кўрсатамиз.

«Бирлик» Партияси раиси Абдурахим Пўлатнинг фикрича, «Бирлик»нинг якка ўзи ёки «Эрк» хамда «Озод дехконлар» партиялари билан хамкорликда Ўзбекистон бўйича тахминан 30 округдан номзод кўрсатиши мумкин.

Related Posts