Кўконда «Бирлик»га янги аъзолар жалб килиш кампанияси

Кеча Кўкон шахар «бирликчи» ларининг мажлисида партияга янги аъзолар жалб килиш кампанияси кандай бораётганлиги мухокама килинди ва ишлар тўла коникарли эмас деб топилди. Бу ишни кескин жонлаштириш учун килиниши керак бўлган иш режалари тузилди. Бугун шу режалар доирасида «Бирлик» Партияси раисининг ўринбосати Исмоил Дадажон хамкорлари билан шахарлараро автовокзалда иш олиб борди ва бир кунда 148 нафар кишини партияга жалб килди.

Одамлар «Бирлик»га катта кизикиш билан карамокдалар, дейди Исмоил Дадажоннинг ўзи. Уларга «Бирлик» Партияси — Сизнинг партиянгиз» номли буклет бердик, максадларимизни англатдик. «Бу ўша «Бирлик»ми, бор экансизларку, шу пайтгача каерда эдинглар», деб хурсандчилигини билдирганлар жуда кўп бўлди.

Шахарнинг бошка говжум жойларида хам ўтказилган шу каби тадбирлар натижасида бугун «Бирлик» партиясига 300 нафардан ортик киши аъзо бўлди.

Шуни алохида таъкидлаш керакки, «Эрк» ва «Озод дехконлар» партиясининг фаоллари, хусусан бу партияларнинг Фаргона вилоят рахбарлари «Бирлик»чиларга якиндан ёрдам бермокдалар.

Related Posts