Тарихимизни билишимиз керак: Пўлат Охуннинг 1990 йилда Москвадаги демократларнинг митингида чиқиши

Ҳозир «Бирлик» Партияси раисининг ўринбосари бўлган Пўлат Охун ўша пайтда СССР парламентининг энг ёш депутаталаридан бири ва ўзбек депутаталари ичида ягона демократ эди. Шу фактнинг ўзи ҳам ўзбек миллатининг табиатини жуда яхши кўрсатади. Мамалакат бўйлаб инқилобий ўзгаришлар бўлмоқда, ҳамма ерда демократик жараёнлар кетмоқда, аммо бир неча юз кишилик ўзбек депутатларидан фақатгина бир одам — Пўлат Охун демократлар сафига қўшилди. Қолган депутатларимиз юқори ёт деса ётадиган, тур деса турадиаган қорамоллар эди.

Маълумки, ўша пайтда бутун мамлакат демократларининг кураши натижасида йўқ бўлиш арафасига келиб қолган СССРнинг қутқариб қолиш мақсадда референдум ўтказилди. Референдумда одамлар СССР ичидаги республикаларнинг ҳуқуқларини бир оз ошириш шарти билан СССРнинг сақлаб қолишга овоз беришлари керак эди.
Маълумки, Ислом Карим собиқ Совет республаикалар раҳбарлари ичида СССРни сақлаб қолиш учун курашганларнинг лидери эди. 

Москвадаги митингда Пўлат Охун демократияни ривожлантириш, Ислом Каримнинг диктатураси ҳақида гапиради. Митинг қатнашчилари қўлида «Отставку узбекскому хану Каримхану!» сўзлари ёзилган плакат ҳам бор.

Пўлат Охуннинг ўша митингдаги қисқа чиқишини «YouTube»га қўйилган видеофильмда кўришингиз мумкин. Парда орқасида изоҳ бераётган одам — фильмнинг муаллифи, кинорежиссер Абдулазииз Маҳмуд.


http://www.youtube.com/watch?v=EnM9TUn4r2Q

Related Posts